15:36 / 02.07.2021
1 851

Фарғонада қалбаки пул тайёрлаган шахс ушланди


Фарғона вилояти Тошлоқ туманида қалбаки пул ишлаб чиқарган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 20 май куни А.З. ИИБга мурожаат қилиб, 24 апрель куни номаълум шахс туман марказида «Red Mi 8» телефонини 1 миллион 550 минг сўмга сотиб олишга келишиб, тўлов учун унга 1 дона 50 долларлик ва 1 дона 100 долларлик қалбаки пулларни бериб кетганини билдирган.

Суд кимёвий экспертизасининг хулосасига кўра, ҳар икки купюрадаги пуллар полиграфик усулда нусха кўчириб кўпайтирувчи рангли принтер ёрдамида тайёрлангани аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ж.Р. содир этгани аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада қалбаки пул тайёрлаган шахс ушланди