21:53 / 02.07.2021
10 866

Вакцинадан кейин иммунитет қачон ҳосил бўлади?


АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Унда мутахассис вакцинадан кейин иммунитет қачон ҳосил бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

— Коронавирусга қарши вакцинани 1-чи босқичини олганларда иммунитет ҳужайрлар пайдо бўлиши вакцина олган кунидан 14 кун оралиғида кўтарилишни бошлайди ва унинг максимал кўтарилиш даражаси охирги босқич (яъни 2 ёки 3-чи босқич) вакцинани олгандан 30-60 кунлар баъзиларда 90 кун оралиғида эришилади.

Бу эришилган вакцинани нечи кун ёки йил сақланиши бўйича бутун дунёда ва ўзимизни олимлар ҳам назорат қилиб бормоқдалар. Вақт ўтиб иммун ҳужайраларни сақланиш муддатлари ҳақида аниқ маълумотлар чоп этилади.

Бугунги кунда мавжуд маълумотлардан олимларнинг тахминлари эълон қилиниб борилмоқда, уларнинг тахминларига кўра, баъзи вакциналар 1 йил, баъзилари 2 йил, баъзи вакциналар эса умрбод иммун ҳимоя ҳосил қилади – деб хулоса қилмоқдалар.

Шунга қарамай, вакцина олаётганларга ва олганларга вакцина олиб иммун ҳимоядаман деб хулоса қилишга шошилманг. Карантин қоидаларига риоя қилиш барча инфекцион касалликдан сақлайди, шунингдек коронавирус инфекциясига қарши вакцинадан кейинги иммунитетни ҳосил бўлишига ҳам ёрдам беради, — деди мутахассис.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Вакцинадан кейин иммунитет қачон ҳосил бўлади?