
Фото: TROLL.UZ
Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан «Мен вакцина олдим» (#мен_вакцина_олдим) акцияси бошланганди.
Ушбу акция доирасида бирин-кетин таниқли шахслар вакцина ола бошлади. Бугун Озодбек Назарбеков жонли эфирда коронавирусга қарши эмланди.
Афсуски, ушбу жараёнга ҳам кўзбўямачиликлар аралашганга ўхшайди.
«Бухоро давлат тиббиёт инситути ректори Шуҳрат Тешаев Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган #мен_вакцина_олдим акцияси доирасида коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг 1-босқичи билан эмланди», дея фото жойланди ректорнинг саҳифасида.
Ижтимоий тармоқларда бу ҳолат сохта экани фош этилди. TROLL.UZ ҳолатни шундай изоҳлади:
«БухДТИ ректори, 2,5 млрд сўмга сотилган китоб муаллифи – Тешаев вакцина олганини ёзибди. Ҳамширада қўлқоп ҳам йўқ. Шприцда нина борми? Индикатори кўринмаяпти-ку.
Яна негадир 2,5 мл, 0,5 мл ўрнига. Ёки 2,5 млрдга китоб олган ректорлар учун махсус дозамикан?».

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар