08:57 / 05.07.2021
3 183

ДТМ абитуриентлар учун муҳим хабарни эълон қилди


Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг 1-сон баёни билан мақсадли қабул параметрлари ва давлат буюртмаси параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди. Бу ҳақда ДТМ хабар берди.

Қабул параметрлари ва давлат буюртмаси параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимоти Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайтига жойлаштирилган.

Эндиликда абитуриентлар my.dtm.uz сайтининг «Қабул-2021» бўлими орқали фанлар мажмуаси бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишини танлашлари мумкин. Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш жорий йилнинг 22 июлига қадар (22 июл куни ҳам) давом этади.

Мазкур муддат давомида абитуриентлар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини тизимга киритишлари мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДТМ абитуриентлар учун муҳим хабарни эълон қилди