23:50 / 06.07.2021
2 190

Қамчиқ довонида Nexia ёниб кетди. Машинадаги 5 киши чиқиб олишга улгурган


Қамчиқ довонида 6 июнь куни соат 17:00 да Nexia ёниб кетди, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, воқеа Тошкент—Ўш халқаро автомобиль йўлининг 246-километрида юз берган. Беш кишидан иборат йўловчи автомобиль салонидан ўз вақтида чиқиб кетишга улгурган.

Бир неча дақиқа ичида ёнғин содир бўлган жойга ФВВнинг «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари етиб келиб, қисқа вақтда ёнғинни бартараф этган.

Автомобилдаги йўловчилар тан жароҳати олмаган. Қутқарувчилар уларга барча зарур ёрдамларни кўрсатган. Аниқланишича, ёнғин автомобилнинг двигатель қисмидаги электр симларнинг қисқа туташуви оқибатида содир бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қамчиқ довонида Nexia ёниб кетди. Машинадаги 5 киши чиқиб олишга улгурган