13:55 / 13.07.2021
1 559

Уйдаги дарҳол воз кечиш тавсия қилинадиган буюмлар

Уйдаги дарҳол воз кечиш тавсия қилинадиган буюмлар

Фото: Freepik
Кераксиз ва фойдасиз буюмлар тўпланмаслиги учун уйдаги эски буюмларни ташлаб юбориш ёки уларни янгилаб туриш керак бўлади.

Эски косметик воситалар
Киприкларга суртиш учун мўлжалланган тушларни, масалан, яроқлилик муддати одатда 2-3 ой бўлгани сабаб ҳам ҳар эҳтимолга қарши сақлаш тавсия қилинмайди.

Эски мочалка
Ювиниш учун ишлатиладиган мочалка уйингиздаги энг кўп бактерия тўпланадиган нарса бўлиши мумкин. Айнан шу сабаб ҳам уни ҳар 3-4 ҳафтада алмаштириб туриш керак.

Қуёшдан ҳимоя қилувчи крем
Яроқлилик муддати тугаганидан кейин қуёшдан ҳимоя қилувчи кремлар ўз таъсирини йўқотиши мумкин.

Эски дори воситалари
Дори воситалари, хусусан, антибиотикларни яроқлилик муддати тугаганидан кейин қабул қилиш организм учун хавфли бўлиши мумкин.

Эски идиш-товоқлар
Микротўлқинли печга қўйишга мўлжалланган пластик идишлар ва овқат солишга мўлжалланган контейнерларда саломатлик учун хавфли бўлган поликарбонатлар бўлади. Шу сабабдан таркибида бисфенол бўлмаган идишларни сотиб олиш тавсия қилинади.

Эскирган тиш чўткалари
Шифокорлар тиш чўткаларни ҳар уч ойда алмаштиришни тавсия қилади. Айнан шу сабаб ҳам эскиргани кўзга ташланадиган бўлса дарҳол янгисини сотиб олиш тавсия қилинади.

Эски пойабзал
Албатта, ҳамма учун оёқ кийимни кийиш муддати индивидуал бўлиши мумкин. Аммо ноқулайлик келтириб чиқарадиган ва оёқда бошқача турадиган бўлса, уни янгисига алмаштириш керак бўлади.

Эски контакт линзалар
Ҳатто узоқ вақт тақишга мўлжалланган контакт линзаларни тоза кўрингани ва дезинфекциялайдиган эритмага солиб сақланган тақдирда ҳам энг кўпи билан уч ойда алмаштириш керак.

Эскирган зираворлар
Зираворларни ҳамма вақт ишлатиш мумкин деган фикр хато. Ўтларни 1-3 йил, уруғларни эса 4 йилдан кўп сақламаслик керак.

Ҳаво тозалайдиган фильтрлар
Йил давомида камида бир марта алмаштириб турмаса, ҳаво тозалайдиган фильтрлар фойдасиз бўлиб қолади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Уйдаги дарҳол воз кечиш тавсия қилинадиган буюмлар