
Наманган вилояти Косонсой туманида содир бўлган сел оқибатида 8 киши ҳалок бўлган, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Маълум қилинишича, 13 июль куни Қирғизистон Жалолобод вилояти ҳудудида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқимлари ҳосил бўлган. Ушбу сел оқимлари 13:35 ларда Наманган вилояти Косонсой тумани «Обод» МФЙ ҳудудидан ўтувчи «Косонсой» сойидан оқиб келган.
Воқеа жойига вилоят ФВБ, ИИБ бошлиқлари, Прокуратура органлари ходимлари чиқишган ҳамда вазият назоратга олинган.
Ҳодиса оқибатида 8 нафар фуқаро вафот этган, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган.
Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумотлар ваколатли органлар томонидан тақдим этилиши қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, 13 июль куни Наманганнинг Косонсой туманида кучли дўл ёғди. Воқеа гувоҳларининг айтишича, катталиги тошдек келадиган дўл кучли ёмғир аралаш ёғган. Туманда аввал бундай дўл ёғиши кузатилмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар