11:23 / 14.07.2021
1 467

Ўтган бир сутка ичида 491 кишида коронавирус, 319 кишида пневмония тасдиқланди


Ўзбекистонда 13 июль куни 491 кишида коронавирус аниқланиб, мамлакатда COVID-19 расман қайд этилганлар сони 117 409 нафарга етди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Янги касалланиш ҳолатларининг
  • 40 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 32 нафари Андижон вилоятида,
  • 21 нафари Бухоро вилоятида,
  • 52 нафари Жиззах вилоятида,
  • 17 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 12 нафари Навоий вилоятида,
  • 45 нафари Наманган вилоятида,
  • 32 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 20 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 31 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 29 нафари Фарғона вилоятида,
  • 10 нафари Хоразм вилоятида,
  • 57 нафари Тошкент вилоятида,
  • 93 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабаб намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Бундан ташқари, кеча кун давомида 319 нафар кишида пневмония тасдиқланди.

Вазирликнинг қайд этишича, сўнгги суткада жами 528 киши — Қорақалпоғистонда 67 нафар, Бухорода 19 нафар, Жиззахда 99 нафар, Қашқадарёда 18 нафар, Навоийда 12 нафар, Наманганда 45 нафар, Сирдарёда 28 нафар, Сурхондарёда 74 нафар, Фарғонада 48 нафар, Хоразмда 20 нафар, Тошкент вилоятида 37 нафар, Тошкент шаҳрида 61 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар сони 112 546 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 781 нафарни ташкил қилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият