09:00 / 16.07.2021
2 588

Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штаммлари кўпроқ учрамоқда?


Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штаммларига кўп чалиниш ҳолатлари кузатилаётгани ҳақидаги саволга АОКАда бўлиб ўтган брифинг давомида жавоб берилди.

— Бугун кунда, асосан, коронавируснинг қайси штамми одамларда кўп кузатиляпти? Бунинг асосий сабаблари нимада?
— Бугунги кунда коронавирус касаллигининг тарқалиши ва одамдан одамга ўтиши оқибатида турли штаммлар келиб чиқишини биламиз. Мутацион штаммлар пайдо бўлмаслиги учун касаллик тарқалишини тўхтатишимиз керак. Лекин дунёдаги касаллик тўлқинлари орасида бир нечта штаммлар пайдо бўлди.

Одамларда коронавируснинг қандай штамми билан касалланганини билиш учун скрининг усули билан аниқлаш мумкин. Бугунги кунда турли хил штаммлар кузатиляпти. Буни аниқроқ ўрганиш учун қўшимча мурожаат қилганлар ва скрининг таҳлиллари якунлангандан сўнг яқин кунларда қайси штаммлар учраётгани ҳақида маълумот ҳам беришимиз мумкин, — дейди Севара Убайдуллаева.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штаммлари кўпроқ учрамоқда?