13:03 / 16.07.2021
3 094

Биз Толибон билан юзма-юз туришга тайёрмиз — Ашраф Ғани


Афғонистон президент Ашраф Ғани Тошкентда бўлиб ўтаётган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» конференциясида нутқ сўзлади. Ашраф Ғани маърузаси давомида Толибон ҳаракатига алоҳида тўхталиб ўтди.

«Биз Афғонистонда тинчлик бўлишини жуда истаймиз ва бу йўлда Толибон билан юзма-юз туришга тайёрмиз. Аммо шу билан биргаликда бизга ёрдам беришларини ҳам жуда хоҳлаймиз», — деди Афғонистон президенти.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва унинг НAТОдаги иттифоқчилари қуролли кучлари Aфғонистонни тарк эта бошлаши ортидан Толибон ҳаракатининг фаоллашуви кузатилмоқда. Айни вақтга қадар ушбу ҳаракат мамлакатнинг катта ҳудудини эгаллаб олгани айтилмоқда.

Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши масаласи «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» конференциясининг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади. Бироз вақт муқаддам Ўзбекистон, АҚШ, Афғонистон ва Покистон вакиллари янги тўрт томонлама маслаҳатлар платформасини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилгани хабар қилинган эди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият