00:39 / 19.07.2021
2 705

Диетологлар ҳеч қачон истеъмол қилмайдиган 5 маҳсулот


Озиқ-овқат ҳақида гап кетганда, диетологлар каби парҳезга қатъий амал қилиш жуда қийин. Албатта, оддий одамлар учун уларнинг диетаси жуда қаттиқ ва чекланган бўлиб кўринади, аммо баъзи қоидалар қабул қилишга арзийди.

Қайта ишланган гўшт

Фото: Getty Images
Ҳар қандай яримтайёр гўшт маҳсулотлари: сосиска, котлет, колбаса ва бошқалар таркибида катта миқдорда туз, консервантлар ва бошқа қўшимчалар бўлади. Диетологлар бундай озиқ-овқат маҳсулотларини рациондан бутунлай чиқариб ташлашни маслаҳат беради, чунки улар таркибида соғлиққа ёмон таъсир қиладиган зарарли ёғлар мавжуд.

Кетчуп ва турли хил соуслар

Фото: Getty Images
Агар сиз бундай маҳсулотларнинг ёрлиқларини синчковлик билан ўқисангиз, деярли ҳаммасида жуда кам миқдордаги истиснолардан ташқари, натрий, таъм берувчи моддалар ёки шакар ниҳоятда кўп миқдордалигини билиб оласиз. Бундай сунъий маҳсулотни истеъмол қилгандан кўра зайтун мойидан фойдаланган маъқул.

Рангли қандлар

Фото: Getty Images
Қанчалик ғалати бўлмасин, аммо болалар ширинликлари энг зарарли маҳсулот ҳисобланади. Ҳаддан ташқари миқдордаги шакар ва турли хил озиқ-овқат ранглари нафақат тишларга, балки вазнга ҳам салбий таъсир қилади. Ширинликлар ва карамелларда мавжуд бўлган «бўш» калория очликни умуман қондирмайди, аксинча иштаҳани янада карнай қилади.

Хом балиқ ва хом гўшт

Фото: Getty Images
Бу чеклов энди калория эмас, балки организм хавфсизлиги билан боғлиқ. Хом ҳайвон маҳсулотларида патогенлар бўлади. Натижада пишмаган гўшт ёки балиқ истеъмол қилиш касалликка ёки камида ошқозон бузилишига олиб келиши мумкин. Нохуш вазиятларнинг олдини олиш учун маҳсулот яхшилаб пиширилганлигига ишонч ҳосил қилинг.

Музлатилган таомлар

Фото: Getty Images
Муздан туширилиб истеъмол қилинадиган тайёр овқатлар мутахассислар томонидан қатъиян ман этилади. Улар одатда туз, шакар, консервантлар, зираворлар ва маза кучайтиргичлардан иборат бўлади. Бундан ташқари, уларнинг таркибида ҳеч қандай клетчатка ва фойдали моддалар бўлмайди.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Диетологлар ҳеч қачон истеъмол қилмайдиган 5 маҳсулот