16:48 / 20.07.2021
3 727

ИИВ қидирув эълон қилди

ИИВ қидирув эълон қилди

Фото: ИИВ
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1552-, 2442-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида – 1970 йилда туғилган Таджибоев Алишер Мухитдинович қидирилмоқда, дейилади ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси хабарида.

Қайд этилишича, А.Таджибоев Сурия Араб Республикасида фаолият олиб бораётган «Катибатуль Тавхид валь Жиход» террорчилик гуруҳи таркибида маҳаллий ҳукумат қўшинларига қарши жангларда қатнашиб келмоқда.

Мазкур шахс ҳақида бирор бир маълумотга эга бўлган юртдошларимиздан ҳудудий ички ишлар органлари ёки 102 рақами орқали хабар беришлари сўралган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » ИИВ қидирув эълон қилди