18:03 / 20.07.2021
3 104

Қурбонлик ҳақидаги саволларга Фатво ҳайъатининг жавоблари


Савол: Ота-онам вафот этганлар улар вафотидан олдин Аллоҳ йўлига қурбонлик қилмаганлар. Энди мен уларнинг номидан қурбонлик қилсам бўладими?
ЖавобАгар ота-онангиз тириклик чоғларида зиммаларига қурбонлик вожиб бўлмаган бўлса, сиз улар учун нафл қурбонлик қилиб савобини бағишлашингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Савол: Озгина қарзи бор киши уйида боқиб қўйган қўйини қурбонликка сўйса бўладими?
ЖавобУнинг қарзи ҳали талаб қилинмайдиган қарз бўлса, қурбонлик қилиши жоиздир. Валлоҳу аълам.

Савол: Қурбонликка сўйиладиган қўйнинг гўштининг қанчасини тарқатиш керак?
ЖавобУчдан бир қисмини тарқатиш мустаҳаб амалдир. Валлоҳу аълам.

Савол: Агар жонлиқ битта бўлса, уни қурбонликка сўйиш афзалми ёки ақиқага?
ЖавобЗиммасига қурбонлик вожиб бўлган киши бўлса, албатта қурбонликка сўйиши вожиб бўлади. Агар зиммасига қурбонлик вожиб бўлмаса, ақиқага сўйгани афзалдир. Валлоҳу аълам.

Савол: Бир опахон қўй боққан эканлар. Шу қўйни хайр-эҳсон қилиб, ўз улушини сотиб, болаларига, рўзғорига ишлатса бўладими? Шундай қилса қурбонлик қабул бўладими?
ЖавобҚурбонлик қилган киши ўзи сўйган жонлиқнинг гўштларини сотиши жоиз эмасдир. Валлоҳу аълам.

Савол: Менинг молим нисобга етган, закот бераман. Ҳар йили қурбонлик қилишим вожибми?
ЖавобЗакот нисобига етган мол-мулкга эга бўлган ҳар оқил-болиғ мўминнинг зиммасига қурбонлик вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Савол: Ота-онамдан алоҳида яшайман, улар укам билан. Отамнинг моли нисобга етган. Мен отам учун мол олиб унинг номидан қурбонлик қилишим жоизми?
ЖавобОтангиз тарафидан қурбонлик қилмоқлигингиз жоиздир. Валлоҳу аълам.

Савол: Бир танишим “Шу йил қурбонлик қилмоқчи эдим, менга бир-икки киши, биринчи марта қилаяпсан, ҳаром йилда биринчи марта қилинмайди деб айтишди, сиз шу ҳақда билмайсизми?" деб қолди. Шу ҳақда маълумот берсангиз. Маймун йилининг қурбонлик қилишга дахли борми?
ЖавобҚурбонлик қилиш зиммасида закот бериши фарз бўлган ёки қурбонлик кунлариида закот миқдоридаги маблағга эга бўлган мусулмон кишига вожиб бўлади. Зиммасига қурбонлик қилиш вожиб бўлган киши йилнинг қандай йил бўлишидан қатъй назар уни амалга ошириши лозим. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қурбонлик ҳақидаги саволларга Фатво ҳайъатининг жавоблари