3 215
Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Ўзбекистон аҳолисига мурожаат билан чиқди
Кадр: Видеодан скриншот
Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Анвар Ҳусанов ҳозирда вазият жиддий эканини таъкидлаб, аҳолига мурожаат йўллади.
«Ассалому алайкум, ҳурматли ватандошлар. Менинг исмим Анвар Ҳусанов. Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директориман. Сизларга шифокор сифатидаги бурчим деб мурожаат қилишга аҳд қилдим.
Бугунги кунда Ер юзида коронавирусни яна ривожланиши, пандемияни кучайиши кузатилмоқда. Ўзбекистонда ҳам касаллик авж олмоқда.
Бизнинг шифохонамизга, минг афсуски, оғир ва ўта оғир беморлар мурожаат қилмоқда. Уларни аксарияти уйда шифокор бўлмаган, ушбу мутахассислик бўйича тажрибаси йўқ кимларнингдир гапига кириб, қолаверса, интернетда эълон қилинган қандайдир дори–дармонлар, антибиотиклар, гормонотерапия қабул қилиб, минг афсус, 5–6-кунида ўта оғир ҳолатда бизга олиб келинмоқда.
Жонлантириш бўлимида биз – мутахассислар даво муолажаларини қилмоқдамиз. Минг афсуски, кўп ҳолатларда оғир ёки ўта оғир беморлар ҳаётини сақлаб қололмаслик ҳолатлари бўлмоқда.
Ҳурматли ватандошлар, агар COVID-19’нинг биринчи белгилари – иситма кўтарилиш, томоқ оғриши, тананинг ҳамма жойида оғриқ сезиш ва йўтал белгилари бўлганда, илтимос сизлардан, ҳудудий поликлиникангизга, мобил бригадаларга, қолаверса, 103 ёки 1003 рақамига мурожаат қилиб, мутахассисларнинг тавсиясини олиб, даво муолажаларини олишингизни илтимос қиламан.
Ўзингизни эҳтиёт қилинг ва яқинларингизни асранг», – дейди Анвар Ҳусанов. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”
“Барселона”да янги можаро бошланди
Ҳиндистон аэропортида икки нафар ўзбекистонлик 5 кило олтин билан ушланди
Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди
Россия яна бир бор Украина бўйлаб ёпирилма зарбалар йўллади
Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказилди