11:26 / 27.07.2021
1 732

АҚШдан Ўзбекистонга 3 миллион доза Moderna вакцинаси келтирилади


29 июль куни Ўзбекистонга АҚШдан 3 миллион доза вакцина келади. АҚШ COVAX дастури доирасида 3 миллион доза Moderna компаниясининг коронавирусга қарши вакцинасини беғараз ёрдам сифатида ажратди.

Moderna Жаҳон вакциналар конгресси томонидан коронавирусга қарши энг яхши вакцина деб топилган. Ушбу препаратнинг самарадорлиги 94 фоиздан юқори, эмлаш курси бир ой оралиғида қўлланиладиган 2 дозадан иборат.

Moderna вакцинасини бошқа препаратлардан фарқли ўлароқ оддий совутгичда сақлаш мумкин, бу уни кейинчалик Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқатилишини осонлаштиради.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида халққа мурожаат қилиб аҳолини эмланишга чақирганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » АҚШдан Ўзбекистонга 3 миллион доза Moderna вакцинаси келтирилади