12:00 / 27.07.2021
1 911

«Перевод» учун ўтиш балли 66,1 балл этиб белгиланди. Бу – максимал баллнинг 35 фоизи

«Перевод» учун ўтиш балли 66,1 балл этиб белгиланди. Бу – максимал баллнинг 35 фоизи

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, 66,1 балл шу вазирлик тизимидаги ОТМларга ўқишини кўчирувчилар учун белгиланган. 66,1 баллни тўплай олганлар ўзи кўчирган ОТМда базавий тўлов-контракт асосида ўқийди.

“Бу йил ўтган йиллардагидан фарқли равишда имтиҳонни ДТМ олади. Бу ОТМларга ҳужжат топшириб, ДТМ имтиҳони асосида талаба бўлган абитуриентларга нисбатан адолатни таъминлаш учун қилинди.
Шунингдек, имтиҳонда ўтиш баллини тўплолмаганлар табақалаштирилган контракт асосида ўқиши мумкин”, деб маълум қилди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов.

Бунда:
  • 65,1 ва 66 балл оралиғида тўплаганлар базавий тўлов-контрактнинг 1,5 баравари миқдорида;
  • 64,1 ва 65 балл оралиғида тўплаганлар базавий тўлов-контрактнинг 2 баравари миқдорида;
  • 63,1 ва 64 балл оралиғида тўплаганлар базавий тўлов-контрактнинг 2,5 баравари миқдорида;
  • 62,1 ва 63 балл оралиғида тўплаганлар базавий тўлов-контрактнинг 3,5 баравари миқдорида;
  • 56,7 ва 62 балл оралиғида тўплаганлар Давлат комиссияси томонидан белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорида;
  • 56,6 ва ундан кам тўплаганлар Давлат комиссияси томонидан белгиланган табақалаштирилган тўлов-контракт минимал миқдорининг 2 баравари миқдорида тўлаб ўқиши мумкин.
Абдували Холиқовнинг маълум қилишича, бошқа вазирликлар тасарруфидаги ОМТлар учун ўтиш балларини ўша вазирликлар ўзи тасдиқлайди. Масалан, тиббиёт ОТМлари учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтиш баллини белгилайди.
“Ўқишни кўчиришда 1 йил олдинги кириш имтиҳонларидаги максимал балл асос қилиб олинади. Белгиланган бу ўтиш балли кейинги йилларда ҳам бир йил олдинги баллга қараб белгиланади ва ўзгариши мумкин”, деди Абдували Холиқов.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » «Перевод» учун ўтиш балли 66,1 балл этиб белгиланди. Бу – максимал баллнинг 35 фоизи
[/banner_pushhouse