
Мажбурий ижро бюросининг Наманган шаҳар бўлими давлат ижрочиси томонидан олиб борилган тушунтиришлардан сўнг фуқаро 3 нафар фарзанди учун ҳисобланган вояга етгунга қадар бўлган алимент қарздорлигини бир йўла тўлаб берди.
Маълум бўлишича, фукаролик ишлари буйича Наманган туманлараро судининг 2017 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Қосимов Фарҳоддан ундирувчи Мамадалиева Мадина фойдасига 3 нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Наманган шаҳар бўлими иш юритувига олинган.
Қарздор ота фарзандлари таъминоти учун ҳар ойда алимент пулларини тўлаб келаётган эди. Ўз ўрнида у билан олиб борилган тушунтиришлар ва икки тарафнинг ўзаро таклифига асосан фарзандлари вояга етгунга қадар алимент қарздорликни бартараф қилиш юзасидан мурожаат этди. 16, 14 ва 10 ёшли фарзандлари вояга етгунга қадар қарздорлик ҳисобланганда 42.880.000 сўмни ташкил этди.
Қарздор ота Марказий банкнинг валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати асосида 4000 АҚШ долларини собиқ турмуш ўртоғига берди. Амалда ижро ҳужжати иш юритувдан тамомланди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар