19:02 / 27.07.2021
4 109

Ўзбекистон ОТМларига кириш имтиҳонлари 5 августдан бошланади


Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича имтиҳон 5 августдан бошланади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2021 йил 26 июлдаги 2-сон баёни билан пандемия шароитидаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, 2021/2022-ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 5 августдан (қоида тариқасида, кунига икки сменада: 1-смена 07:00 дан, 2-смена 19:00 дан) бошланиши белгиланди.

Тест синовлари очиқ стадион ва хиёбонларда ўтказилади.

Давлат комиссиясининг баёни билан пандемия шароитида абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида тест топшириқлари сони мақбуллаштирилиб, кириш тест синовларига жами 3 соат вақт ажратиладиган бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ОТМларига кириш имтиҳонлари 5 августдан бошланади