"Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент қарори тасдиқланди.
Ҳужжатга кўра, август ойида моддий ёрдамга муҳтож оилалар фарзандларини кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш харажатлари бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Хусусан, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган болаларига ва ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган болаларга 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш белгиланди.
Бунда “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандларига бир марталик моддий ёрдам тўлаш харажатлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган болаларига, ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган болаларга бир марталик моддий ёрдам тўлаш харажатлари – Пенсия жамғармаси ҳамда вазирлик ва идораларга ажратилган бюджет маблағларидан қопланади. Ёрдам пуллари 25 августга қадар манзилли етказилиши таъминланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди