15:19 / 31.07.2021
1 478

Тошкентда Moderna вакцинаси билан эмлаш бошланди

Тошкентда Moderna вакцинаси билан эмлаш бошланди

АҚШдан Ўзбекистонга 3 миллион доза Moderna вакцинаси олиб келингани ҳақида аввал хабар берилганди.
«Vaksina.uz» каналининг ёзишича, Тошкент шаҳридаги айрим оилавий поликлиникаларда мазкур вакцинаси билан эмлаш ишлари бошланган.

Таъкидланишича, вакцинани сақлаш шароитларига қатъий риоя қилинмоқда. Ушбу вакцина икки дозада қилинади. Оралиқ давр — 28 кун.

«Мазкур вакцинани исталган одам ўз оилавий поликлиникасида олиши мумкин. Ўзингиз билан паспорт нусхасини олинг. Поликлиникага боришдан аввал қўнғироқ қилиб, вакцина келган-келмаганини аниқлаштиринг», — дейилади хабарда.

Маълумот учун, ЖССТ экспертлар гуруҳи Moderna вакцинасининг вирусга қарши 94,1 фоиз самарадор экани қайд этган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Тошкентда Moderna вакцинаси билан эмлаш бошланди
[/banner_pushhouse