11:30 / 04.08.2021
1 298

Amazon’да савдо қилиш ҳалолми? Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати жавоб берди

Amazon’да савдо қилиш ҳалолми? Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати жавоб берди

Фото: DPA
Дунёдаги энг йирик онлайн савдо платформаси — Американинг Amazon компанияси Марказий Осиёдан, шу жумладан, Ўзбекистондан бўлган сотувчиларга ўз товарларини сайтда рўйхатдан ўтказишга рухсат бергани ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати Amazon интернет бозорида сотилаётган товарни ҳам, харидорни ҳам кўрмасдан савдо қилиш ҳалолми, деган саволга жавоб берди.

«Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Киши сотиб олган молини ҳали қўлига олмай туриб, бошқага сотмаслиги лозим. Чунки молни қўлга олишдан аввал сотиш ва ундан фойдаланиш шаръан ҳаромдир.

Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган, яъни ‘Ўзингда бўлмаган нарсани сотма’ деган ҳадисга биноан шариатда ман қилингандир. Шунингдек, Имом Аҳмад ва Имом Абу Довудлар Зайд ибн Собит разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: Расулуллоҳ (с.а.в.) ‘Савдо моллари сотилган жойида токи тожирлар (изоҳ: савдогарлар) ўз молига қўшиб олмагунча қайтадан сотилмас’, деганлар.

Агар сотиб олинган товарни сотиб олувчи ёки унинг вакили қўлига олса, сўнг бу товарни сотиш жоиз бўлади. Агар сотиб олувчи ёки унинг вакили товарни қўлига олмайдиган бўлса, сотиш жоиз эмас. Сотишдан олдин сотиб олинган нарсани қўлга олиш шарт. Валлоҳу аълам», — дейилади Фатво ҳайъати хабарида.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)
Мавзуга оид янгиликлар
«Сурхон» собиқ футболчиси клубнинг 4 нафар аъзоси томонидан калтакланганини айтди
«Сурхон» собиқ футболчиси клубнинг 4 нафар аъзоси томонидан калтакланганини айтди
18-09-2021, 22:32, Спорт
Анасхон Раҳматов: "Ўйин биз кутгандан оғироқ бўлди"
Анасхон Раҳматов: "Ўйин биз кутгандан оғироқ бўлди"
18-09-2021, 23:00, Спорт
Раҳмон КХШТ ва ШҲТга аъзо давлатлари етакчилари шарафига зиёфат уюштирди (видео)
Раҳмон КХШТ ва ШҲТга аъзо давлатлари етакчилари шарафига зиёфат уюштирди (видео)
19-09-2021, 00:30, Дунё
Россия ва Хитой Осиёни ўзгартирди – Америка эса уни қўлдан бой бера бошлади
Россия ва Хитой Осиёни ўзгартирди – Америка эса уни қўлдан бой бера бошлади
19-09-2021, 00:38, Дунё
Беларусь чемпионати. Умаров сўнгги дақиқаларда гол уриб, БАТЭга ғалаба олиб келди
Беларусь чемпионати. Умаров сўнгги дақиқаларда гол уриб, БАТЭга ғалаба олиб келди
19-09-2021, 01:46, Спорт
«Акром Хўжаев ва Жавоҳир Эсонқуловни ‘дубинка’ билан уришган — «Сурхон» собиқ футболчиси Жавоҳир Эсонқуловнинг рафиқаси
«Акром Хўжаев ва Жавоҳир Эсонқуловни ‘дубинка’ билан уришган — «Сурхон» собиқ футболчиси Жавоҳир Эсонқуловнинг рафиқаси
19-09-2021, 11:23, Спорт
Афғонистон: қизларга мактабга боришга рухсат йўқ, аёллар ҳуқуқларини чекловчи вазирлик тикланди
Афғонистон: қизларга мактабга боришга рухсат йўқ, аёллар ҳуқуқларини чекловчи вазирлик тикланди
19-09-2021, 15:43, Дунё
Афғонистон ҳудуди хавфсизлигимизга таҳдид ва хатарлар манбаи бўлиб қолишига йўл қўйиб бўлмайди — Шавкат Мирзиёев
Афғонистон ҳудуди хавфсизлигимизга таҳдид ва хатарлар манбаи бўлиб қолишига йўл қўйиб бўлмайди — Шавкат Мирзиёев
18-09-2021, 23:54, Жамият


Янгиликлар » Жамият » Amazon’да савдо қилиш ҳалолми? Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати жавоб берди
[/banner_pushhouse