3 843
Чилонзорда ўтказилган рейдда фоҳишалик билан шуғулланган аёллар ва уларнинг ҳайдовчилари қўлга олинди
Кадр: Mover
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан пойтахтда олиб борилган рейд тадбирларида фоҳишалик билан шуғулланган шахслар қўлга олинмоқда. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, пойтахт ИИББ томонидан жамоат тартибини сақлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида профилактик тадбирлар олиб борилмоқда. Хусусан, Тошкентда соат 21:00 дан 04:00 гача ўтказилган тадбирлар давомида фоҳишалик билан шуғулланишда гумон қилинаётган аёллар ушланган.
Масалан, Чилонзор туманининг Шуҳрат чорраҳасида «мижозларни овлаш» билан шуғулланган енгил табиат аёллар қўлга олинган. Шунингдек, туманда фоҳишаларга ҳайдовчилик қилиш билан шуғулланган шахслар ҳам ушланган.
Шу каби ҳолатларнинг бирида, Чилонзор туманида Matiz ҳайдовчиси ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилганида, у инспекторнинг қонуний талабини бажармасдан, қочиб кетган. Бироқ кўп ўтмай автомобиль «Дўмбиробод» маҳалласида ушланган.
Тошкент бўйлаб ўтказилган профилактик тадбирлар давомида аниқланган ҳолатларнинг аксариятида фоҳишалик билан шуғулланувчи аёлларнинг ҳайдовчилари борлиги маълум бўлган. Пойтахтнинг турли туманларида аниқланган бу каби шахслар патруль-пост хизмати бригадасига олиб келиниб, шахси аниқланган, қон намуналари олиниб, уларда бирор касаллик бор ёки йўқлигига ойдинлик киритилган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича туман судларига ўтказилиб, сайёр судлар ўтказилган. Судлар томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги 190 (фоҳишалик билан шуғулланиш), 183 (майда безорлик), 194-моддалари (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) бўйича тегишли қарорлар чиқарилиб, фоҳишаларга нисбатан жарима ва маъмурий қамоқ жазолари тайинланган.
Фоҳишаларни олиб юрган ҳайдовчиларнинг машиналари эса жарима майдончаларига жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, июнь ўрталарида Учтепа аҳолиси ички ишлар вазирига мурожаат қилиб, туманда фоҳишалар ва гиёҳвандлар кўпайганига чора кўришни сўраганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди