21:30 / 05.08.2021
3 284

Қашқадарёда аянчли ЙҲТ: тўрт киши ёниб кетди


Жорий йилнинг 5 август куни соат 14:20 ларда, Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 1288-километрида аянчли ЙҲТ содир бўлди.

Ҳайдовчи, 1956 йилда туғилган Н.А. бошқарувида бўлган «Lacetti» русумли енгил автомобиль ҳамда ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган Д.Т. бошқарувидаги «Isuzu» русумли юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган ва «Lacetti» автомобилида ёнғин юзага келган.

Натижада, «Lacetti» автомобилида бўлган 4 нафар йўловчи ЙТҲ ҳамда ёнғин оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда аянчли ЙҲТ: тўрт киши ёниб кетди