10:53 / 09.08.2021
4 814

Ўзбекистонда коронавирус юқтириш ҳолатлари камая бошлади


2021 йил 8 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 137491 (+856) нафарни ташкил этмоқда. 7 август куни 897 нафар, ундан аввал эса 912 киши касалланганди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
86 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
39 нафари Андижон вилоятида,
19 нафари Бухоро вилоятида,
82 нафари Жиззах вилоятида,
31 нафари Қашқадарё вилоятида,
17 нафари Навоий вилоятида,
49 нафари Наманган вилоятида,
88 нафари Самарқанд вилоятида,
22 нафари Сирдарё вилоятида,
85 нафари Сурхондарё вилоятида,
78 нафари Фарғона вилоятида,
32 нафари Хоразм вилоятида,
86 нафари Тошкент вилоятида,
142 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 934 нафарни ташкил қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирус юқтириш ҳолатлари камая бошлади