15:55 / 09.08.2021
1 893

МИБ: Собиқ ходимнинг 20 миллион сўм иш ҳақи ундириб берилди


Мажбурий ижро бюроси Мирзаобод туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг 07.06.2021 йилдаги суд буйруғига асосан, қарздор “МNU-2” МЧЖдан ундирувчи Р.Бекмурадов фойдасига 20.000.000 сўм иш хақи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор МЧЖдан ундирувчи фуқаро Р.Бекмурадов фойдасига жами 20.000.000 сўм иш хақлари тўлиқ ундириб берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: Собиқ ходимнинг 20 миллион сўм иш ҳақи ундириб берилди