13:55 / 10.08.2021
1 845

Тошкентда йўловчи ташувчи «Газел» «Ласетти» билан тўқнашиб ағдарилиб кетди


Бугун, 10 август куни соат 07:10ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор ва Дўмбиробод кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган Ш.Г. бошқарувидаги «Газель» русумли ҳамда ҳайдовчи 1952 йилда туғилган К.Ю. бошқарувидаги «Ласетти» русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада «Газель» автомобили ҳайдовчиси ва олти нафар йўловчисига, шунингдек «Ласетти» автомобилининг бир нафар йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият