Андижонда ободонлаштириш ходимлари прокурор уйида "ҳашар"га жалб этилди

Андижонда ободонлаштириш ходимлари прокурор уйида "ҳашар"га жалб этилди
Блогер Хуршид Далиев телеграм каналида Қўрғонтепа тумани прокурори Сардор Режаббаевнинг Андижон туманида жойлашган ҳовлисида ободонлаштириш бўлими ходимлари баҳор ойидан кузгача ишга жалб этилганлиги ҳақидаги хабар эълон қилинди.

"Қонун ҳимоячисининг ўзи қонунни бузяпти. Бу ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши лозим", - дея ёзади блогер.

Андижон вилояти прокуратурасининг 19 июндаги фуқароларга йўллаган жавоб хатида ободонлаштириш бўлими ходимлари ихтиёрий равишда мазкур ишни қилишгани ва ҳеч ким уларни мажбурий меҳнатга жалб этмаганини билдирган.
Андижонда ободонлаштириш ходимлари прокурор уйида "ҳашар"га жалб этилди
Мазкур ҳолатга Бош прокуратура ўз муносабатини билдириб,  Қўрғонтепа тумани прокурори Сардор Режаббаевга нисбатан хизмат текшируви тайинланганини билдирди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар