22:55 / 11.08.2021
3 873

Июль ойида энг кўп пиёда юриб энг кўп маблағни қўлга киритган юртдошимиз аниқланди


Юртдошларимиз орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга хизмат қилувчи «Соғлом турмуш тарзи» платформасида июль ойи якунларига кўра ғолиблар аниқланди.

Бу сафар ҳам пиёда юриш бўйича ғолиблик яна Тошкент шаҳри вакилига насиб этди. Яшнобод туманида истиқомат қилувчи 34 ёшли Тоиров Улуғбек Шомуҳиддинович ўтган ой давомида республикамиз бўйича энг кўп, яъни 1 888 231 қадам босиб ўтган. У туман ва шаҳар босқичларида ҳам энг кўп юрган инсон сифатида умумий миқдорда 1 млн. 800 минг сўмдан кўпроқ маблағга эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг июнь ойи якунига кўра, Тошкент шаҳар Юнусобод туманида истиқомат қилувчи Тимур Рафикович Ахмадуллин ғолиб деб топилиб, 1 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотини қўлга киритганди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият