
Мажбурий ижро бюросининг Қибрай туман бўлими иш юритувида Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 15.02.2021 йилдаги 4-1001-2014/18637-сонли ижро варақасига асосан қарздор фермер хўжалигидан давлат фойдасига жами 181 922 000 сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган ва Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро қилишлик учун қарор нусхаси тарафларга юборилган.
Шунингдек, мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор ташкилот рахбарига кредит қарздорлигини тўлашлиги тўғрисида огохлантириш хати берилган.
Бундан ташқари, қарздор фермер хўжаликка тегишли мол-мулкларини аниқлаш мақсадида, Қонуннинг 21,87-моддаларига асосан тегишли органларга сўров хатлари юборилган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, 181 922 000 сўм давлат божи пуллари тўлиқ ундирилиб темир дафтарга ўтказилиши таминдан ва ижро ҳужжати Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар