11:36 / 15.08.2021
2 570

Ўзбекистон ТИВ Термиз-Ҳайратон кўпригидаги вазият бўйича баёнот берди

Ўзбекистон ТИВ Термиз-Ҳайратон кўпригидаги вазият бўйича баёнот берди
Ўзбекистон ТИВ расмий вакили баёнотига кўра, 15 август соат 10.00 ҳолатида Термиз-Ҳайратон кўприги ҳудудида вазият юмшаган.
Хусусан, кўприкнинг Афғонистон қисмида тўпланган Афғонистон фуқароларининг асосий қисми кўприкни ва унга туташ ҳудудни мустақил равишда тарк этган.

Бунга фаол сиёсий ва дипломатик саъй-ҳаракатлар, шунингдек, олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида эришилди, дейилади ТИВ расмий вакили баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, 14 август куни Афғонистон Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларидан иборат 84 кишилик гуруҳ давлат чегарасини кесиб ўтгани хабар қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ТИВ Термиз-Ҳайратон кўпригидаги вазият бўйича баёнот берди