13:23 / 15.08.2021
3 824

Ўзбекистон қочқинлар масаласида Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» билан музокаралар ўтказмоқда

Ўзбекистон қочқинлар масаласида Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» билан музокаралар ўтказмоқда
Ўзбекистон билан чегара очилишини кутаётган афғонистонликлар, 2021 йил 15 августга ўтар оқшомидаги вазият.
Фото: Telegram / @tashkent_land

Ўзбекистон ҳукумати Афғонистондан Ўзбекистонга ўтган қочқинлар масаласида амалдаги ҳукумат ва «Толибон» ҳаракати билан музокаралар ўтказмоқда. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири расмий вакили Юсуп Кабулжонов «Davletovuz»га маълум қилган.

14 август куни Афғонистон шимолидаги Мозори-Шариф шаҳри (Термиздан 58 километр жанубда жойлашган) «Толибон» қўлига ўтгани маълум бўлганди. Шаҳар топширилгач, Афғонистон мудофаа ва хавфсизлик кучлари Ўзбекистон билан чегара томон чекинган, 15 августга ўтар кечаси Ҳайратон ва Термиз оралиғидаги кўприкда юзлаб афғонистонликлар тўпланган.

Сўнгги маълумотларга кўра, 15 август тонгида Ўзбекистон томони Афғонистон Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларидан иборат 84 кишилик гуруҳни қабул қилгани (улар орасида уч нафар ярадор ҳам бўлган), улар ДХХ Чегара қўшинлари томонидан қўлга олиниб, Ўзбекистон ҳудудида вақтинча бўлиб туриши ташкил этилгани маълум бўлди. Ўзбекистон расмийларининг маълум қилишича, Афғонистон билан чегарада барча хавфсизлик чоралари кўрилган.

Маълумот учун, 14 августда кун давомида Термиз—Мозори-Шариф темир йўл участкасида хизмат кўрсатувчи Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш ташкил этилган. ТИВ расмийсининг баёнотида Афғонистонда қолаётган бўлиши мумкин бўлган бошқа ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берилмаган. Қайд этиш жоиз, 14 август куни Кобулдан Тошкентга Афғонистондаги беқарорлик бошланганидан бери энг катта авиарейс келган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон қочқинлар масаласида Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» билан музокаралар ўтказмоқда