12:14 / 18.08.2021
789

Германиянинг иккинчи эвакуация самолёти 125 нафар йўловчи билан Германиянинг иккинчи эвакуация самолёти 125 нафар йўловчи билан Афғонистондан учиб келди

Германиянинг иккинчи эвакуация самолёти 125 нафар йўловчи билан Германиянинг иккинчи эвакуация самолёти 125 нафар йўловчи билан Афғонистондан учиб келди
Фото: Twitter/ @verteidigungsministerium
Шавкат Мирзиёев Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан Афғонистондаги сиёсий вазиятни муҳокама қилгани тўғрисида хабар берилганди. Томонлар Афғонистондан Германия фуқароларини эвакуация қилиш масалалари бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олган.

«Gazeta.uz»нинг ёзишича, 17 август куни Германия Қуролли Кучларининг (Бундесвер) иккинчи эвакуация самолёти 125 нафар йўловчи билан Афғонистондан Тошкентга учиб келган. Самолёт Кобулдан ҳавога кўтарилиши билан Германия Мудофаа вазирлиги Twitter’даги саҳифасига Airbus А400М Кобулдан Тошкентга қайтаётгани ҳақида хабар қилган.

Хабарда, бортда Германия фуқаролари, маҳаллий афғон ходимлари ҳамда «ҳимояга муҳтож бошқа шахслар» борлиги таъкидланган. «Авиаташувлар бошланди ва бу хавфсизлик билан боғлиқ вазият тақозо этгунига қадар давом этади», — деб ёзади Германия ташқи ишлар вазири Хайко Мас.

Германия мудофаа вазири Аннегрет Крамп-Карренбауэр эса Афғонистондан амалга оширилаётган эвакуация хавфли миссия экани, бироқ Бундесверда малакали ходимлар борлигини маълум қилган.

«Мақсад ҳимояга муҳтож кўпроқ одамларни тезкорлик билан эвакуация қилиш учун Тошкент ва Кобул ўртасида ҳаво кўпригини қуришдан иборат», — дейди у.

DW маълумотларига кўра, Бундесвернинг илк самолёти 17 август куни мураккаб шароит ва хавфсизлик сабабли бир неча уринишдан кейин Кобул аэропортига қўнган ҳамда бортга фақатгина 7 киши — беш нафар германиялик, бир нафар Европанинг бошқа давлати фуқароси ва кобуллик бир афғонни ололган.

Фото: Twitter/ @verteidigungsministerium
Германия ҳукумати Афғонистондан одамларни эвакуация қилиш операцияси узлуксиз давом этиши учун барча имкониятларни ишга солмоқчи. Бундесвер 17 августда Кобулдан Тошкентга яна иккита эвакуация рейсини режалаштирган, дейди Хейко Мас. Унинг сўзларига кўра, иккита Airbus А400М самолётидан ташқари, АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг машиналари ҳам жалб қилинади.

AviaNews’нинг ёзишича, Тошкентга қўнган йўловчилар кейинроқ Lufthansa авиакомпанияси самолётларига ўтириб, Германияга етказилади. Биринчи самолёт Тошкентдан Франкфурт-Майнга 18 август куни кечқурун учиши режалаштирилган. Германия ҳукумати билан келишув асосида Lufthansa Кобулдан Қатар пойтахти Доҳага ҳам парвозларни амалга оширади. Кейинги кунларга ҳам бир нечта эвакуация рейсларини амалга ошириш белгиланган, бироқ уларнинг аниқ сони ҳозирча маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, 15 август куни «Толибон» Афғонистоннинг бутун ҳудудини ўз назорати остига олганини эълон қилди. 16 август куни Афғонистон фуқаро авиацияси авиакомпанияларга мамлакат ҳаво ҳудудини айланиб ўтишни тавсия этди.

Шу куниёқ United Airlines, British Airways ва Virgin Atlantic авиакомпаниялари Афғонистон ҳаво ҳудудидан фойдаланишни тўхтатди. 17 август куни улар қаторига Air France-KLM, Lufthansa, Qatar Airways, Singapore Airlines, China Airlines ва бошқа авиакомпаниялар қўшилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Германиянинг иккинчи эвакуация самолёти 125 нафар йўловчи билан Германиянинг иккинчи эвакуация самолёти 125 нафар йўловчи билан Афғонистондан учиб келди
[/banner_pushhouse