17:00 / 18.08.2021
2 281

Содиқ Сафоев: «20 йил олдингидек Афғонистонни қандайдир экстремистик кучларнинг қўлига бермаслик керак»

Содиқ Сафоев: «20 йил олдингидек Афғонистонни қандайдир экстремистик кучларнинг қўлига бермаслик керак»
Фото: «UzReport ТВ»
Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев «Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзаро боғлиқлиги: пойдевори, истиқболлари, геостратегик аҳамият» мавзусидаги конференцияда Афғонистондаги вазият бўйича фикр билдирди.

Содиқ Сафоевнинг таъкидлашича, биринчи навбатда йирик минтақавий лойиҳаларни амалга ошириш, Афғонистонни минтақавий ва жаҳон бозорлари билан боғлаш, Афғонистоннинг иқтисодиёти ортиши ва барча халқларнинг фаровонлигини ортиши ушбу мамлакатдаги уруш потенциалини камайтиради.

«Афғонистондаги вазият бугун ҳаммамизни безовта қилмоқда. Бу борада Ўзбекистон раҳбари томонидан қайд этилган позиция шу бўлдики, Афғонистондаги тинчлик бевосита Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига тўғри келади ва бундан манфаатдормиз», — дея унинг сўзларини келтирган «Gazeta.uz».

Унинг таъкидлашича, шу сабабли Афғонистон билан боғлиқ бўлган йирик иқтисодий лойиҳалар номаълум келажакка кечиктирилиши керак эмас.

«Агар Афғонистонда тинчлик ўрнатиш нияти бўлса, халқаро ҳамжамият, ўйлайманки, илгари — 20 йил олдин бўлган хатоларни қайтармасдан, Афғонистонни эътибордан четда қолдирмай, бу мамлакатни қандайдир экстремистик кучларнинг қўлига бермасдан, ўз вақтида шундай бўлган, халқаро ҳамжамият бўлиши керак», — деган Содиқ Сафоев.

15 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистоннинг собиқ раҳбари Ашраф Ғани билан учрашувда афғон можаросини ҳарбий йўл билан ҳал қилишнинг имкони йўқлигини таъкидлаган эди. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Афғонистонда барқарор тинчликка эришилишига фаол кўмаклашишга тайёрлигини тасдиқлаганди.

«Бугун Афғонистон ўзининг янги тарихида ‘туб бурилиш палласи"ни ўтказяпти. Биз донишманд афғон халқи умуммиллий муросага эришиш йўлида ўзаро келишувларга тайёр эканини намойиш этишига аминмиз. Ишончимиз комилки, бизнинг минтақалараро ҳамкорлигимиз, мамлакатда иқтисодиётни тиклаш, тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш учун муҳим омил бўлади», — деган эди у Тошкент шаҳридаги халқаро конференцияда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистон Афғонистонда 1990 йиллардаги Афғонистон Ислом Амирлиги бўлишини қабул қила олмаслигини, бироқ, айни вақтда, ушбу муаммо амалдаги ҳукумат ва ҳарбий мухолифат — «Толибон» ва бошқалар ўртасида ўзаро компромис асосида ҳал қилиниши керак, деб ҳисоблашини айтганди.

«Бу, албатта, у ерда жиддий ислом қоидалари аломатлари бўлиши кераклигини англатади. Албатта, ислом давлати бўлади, чунки аксарият аҳоли — мусулмонлар. Бироқ, айни вақтда, биз сўнгги 9 йил давомида эришилган демократик ютуқларни ҳам инкор қила олмаймиз», — деган эди вазир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Содиқ Сафоев: «20 йил олдингидек Афғонистонни қандайдир экстремистик кучларнинг қўлига бермаслик керак»