12:04 / 23.08.2021
2 264

Давлат тест маркази имтиёзга эга абитуриентлар бўйича маълумот берди

Давлат тест маркази имтиёзга эга абитуриентлар бўйича маълумот берди
Давлат тест марказининг mandat.dtm.uz сайтига хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда «Меҳрибонлик» уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун бериладиган имтиёзга эга абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилди.

Мазкур имтиёзлардан бирига эга бўлган абитурийент mandat.dtm.uz сайтининг «Имтиёзли» бўлимидан тегишли имтиёз турини танлаган ҳолда ушбу имтиёзга ега абитуриентлар тўғрисидаги маълумотларни кўриши ва имтиёз доирасида нечанчи ўринда турганини билиши мумкин.

Бунда абитуриентларнинг рўйхати уларнинг тўплаган баллари асосида тартибланади ва мазкур имтиёз доирасида ажратилган қўшимча қабул кўрсаткичлари сони кўрсатилади.

Қайд этиш керакки, хотин-қизлар учун бериладиган имтиёз абитуриент қайси олий таълим муассасасига топширганидан қатъий назар унинг доимий рўйхатда турган манзили асосида қўлланилади ва кундузги таълим шакли учун ўринли ҳисобланади.

Ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда «Меҳрибонлик» уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун бериладиган имтиёз эса ҳар бир таълим шакли учун олий таълим муассасаси кесимида қўлланилади.

Имтиёз доирасида талабаликка тавсия етилмаган абитуриентлар барча абитуриентлар каби умумий танловда ҳам иштирок этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Давлат тест маркази имтиёзга эга абитуриентлар бўйича маълумот берди