16:37 / 24.08.2021
2 068

Тадбиркорлик ҳуқуқи тикланди...

Тадбиркорлик ҳуқуқи тикланди...
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорларнинг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил - Бизнес Омбудсман Девонига Тошкент вилояти Оҳангарон туманида фаолият юритаётган “Содиқ Сухроб” фермер хўжалиги раҳбарининг Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясининг Марказий минтақавий инпекцияси ходимлари томонидан ўтказилган текширишдан норози бўлиб йўллаган мурожаати келиб тушган.

Вакил Девони ходимлари томонидан ишнинг моҳиятини ўрганиш давомида Марказий минтақавий инспекцияси ходимлари томонидан хўжалик юритувчи субьектларда текшириш ўтказишнинг белгиланган тартибларига риоя этмаган ҳолда назорат тадбирлари ўтказилганлиги аён бўлди.

Натижада аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан маъсул ходимларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб тегишли чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судига юборилди ва суд қарори билан айбдорларга нисбатан тегишли жазо чоралари қўлланилиши таъминланди.

Бизнес Вакил девони матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадбиркорлик ҳуқуқи тикланди...