19:45 / 25.08.2021
2 486

Умумий овқатланиш корхоналари ер ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинади

Умумий овқатланиш корхоналари ер ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинади
Президентнинг «Умумий овқатланиш ва туризм соҳаларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди.

Ҳужжатдан мақсад коронавирус пандемияси даврида умумий овқатланиш ва туризм соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини қўшимча равишда қўллаб-қувватлаш, шунингдек, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш ҳамда тадбиркорликни келгусида ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш бўйича 20 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган масалалар ижросини таъминлаш ҳисобланади.

Белгиланишича, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:
  • 2021 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади;
  • 2023 йил 1 сентябрга қадар туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади.

Умумий овқатланиш корхоналарига маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормасдан туриб, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда айланмадан олинадиган солиқ, фойда солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва йиғимлар бўйича 2021 йил 15 август ҳолатига кўра мавжуд қарздорликни, шунингдек, барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар фоизларни ундирмасдан тенг миқдорларда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилган.

Тижорат банкларининг умумий овқатланиш соҳасида хизмат кўрсатувчи мижозларини молиявий соғломлаштириш учун банк хизматларининг турли инструментларидан фойдаланиб, уларни қўшимча қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги таклифи маъқулланган.

Молия вазирлиги бир ой муддатда мазкур қарордан келиб чиқиб, Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиши белгиланган.

Тадбиркорлар учун қандай енгилликлар эълон қилинди?
Эслатиб ўтамиз, мазкур енгилликлар ҳақида президент Шавкат Мирзиёев 20 август куни тадбиркорлар билан учрашувида маълум қилганди.

Жами 13 мингта умумий овқатланиш корхонасини йил якунига қадар ер ва мулк солиғидан озод қиламиз. Бу имконият уларга 30 миллиард сўм қўшимча кўмак деганидир. Уларнинг бошқа солиқлардан мавжуд 35 миллиард сўм қарзлари муддатлари жорий йил якунигача узайтирилади, кредитларини қайтариш ҳам кечиктирилади”, – деганди давлат раҳбари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Умумий овқатланиш корхоналари ер ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинади

Жамият янгиликлари