Ижтимоий тармоқларда «Наманганда вакцина олган аёл гапирмайдиган, ўрнидан туролмайдиган бўлиб қолди», мазмунидаги хабарлар тарқалди.
Наманган шаҳрида яшовчи аёл З.А. билан боғлиқ ҳолат шу вақтнинг ўзидаёқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги назоратига олинди. Тезкор ишчи гуруҳ тузилди, вазият бевосита ўрганилмоқда, дейилади ССВ хабарида.
Қайд этилишича, дастлабки ўрганишларда 1968 йилда туғилган фуқаро З.А. коронавирусга қарши вакцинанинг фақатгина битта дозасини бундан икки ой олдин, яъни жорий йилнинг 28 июнь куни олгани маълум бўлди.
«Шу маълумотнинг ўзиёқ фуқаронинг соғлиғидаги ўзгариш эмлаш жараёнларига мутлақо боғлиқ эмаслигини аниқ кўрсатади.
Айни дамда фуқаро З.А.нинг ҳолати тўлиқ тиббий назоратга олинган. Вазият юзасидан ўрганишлар якунлангач, қўшимча маълумот берилади.
Шу ўринда Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу каби провокацион ва фейк хабарлар тарқатиб, аҳоли орасида вакцинация жараёнларига ишончсизлик пайдо қилишга уринишдан тийилишни сўраб қолади», дейилади вазирлик мурожаатида. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди