
Айни вақтда Кўксаройда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев тадбир аввалида сўзлаётган нутқи давомида пахта терими билан боғлиқ муаммолар қандай ҳал қилинганини айтди, деб хабар берди Xabar.uz мухбири.
— Олдин мактабда 10 йил эмас, 7,5 йил ўқиларди. Чунки ҳар йили пахта терим вақтида умримиз далада ўтарди. Пахта териб юрган вақтимизни таълимдан чиқариб ташласак қанча вақт қолади?
Пахта теримини ўқитувчи ва шифокорлардан талаб қилардик. Биргина қарор билан 7-7,5 миллион теримчини далалардан чиқариб олдик. Энди ҳамма ўз иши билан шуғулланяпти, пахтани эса манфаат теради. Керак одам териб олади.
Мен мамлакатимиз келажагини таълимда кўраман. Билими бор одам ҳар қандай шароитда йўлини топа олади. Агар биз сифатли таълим бера олсак, фарзандларимизнинг келажагидан хавотир олмасак ҳам бўлади, — деди давлат раҳбари.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар