2 298
«Новза» масжидига келган ҳайдовчилар машиналари жаримага тортилаётгани айтилган видео бўйича изоҳ берилди

Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати
Ижтимоий тармоқда «Новза» масжиди олдида Жума намозига келганлар жаримага тортилаётгани айтилган видео тарқалди. Унда планшет ушлаган ЙПХ ходими йўлда тўхтатилган автомобиллар рақамларини суратга олаётганини кўриш мумкин. ЙҲХББ ушбу ҳолатга ойдинлик киритди.
Унда айтилишича, йўл ҳаракати қоидаларига кўра, транспорт воситаларини йўлнинг қатнов қисмида бир қатор қилиб, қатнов қисми четига параллел равишда кажаваси бўлмаган икки ғилдиракли транспорт воситаларини икки қатор қилиб қўйишга рухсат этилади.
3 сентябрь куни Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган «Новза» масжидига жума намозига келган айрим фуқаролар бошқарувида бўлган автомобилни Бунёдкор шоҳ кўчасига қатнов қисми четига параллел равишда 3 қатор тарзда қўйиб, ўзлари масжидга кирган.
Мазкур масжид атрофида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида хизматга жалб этилган ходимлар 3-қаторга қўйилган автомобилларни суратга олиб, профилактика учун, ҳайдовчи мазкур қоидабузарликни доимий такрорламаслиги учун, огоҳлантириш сифатида тушунтиришлар берган.
ЙПХ Ходими вазиятни инобатга олиб қоидабузарликлар учун баённома расмийлаштирмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар