Наманганда сохта ҳужжатлар билан ўзганинг ўрнига имтиҳонга киришга уринган шахс қўлга олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ИИБнинг Давлатобод тумани бўлимлари томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда фуқаро М.А. 2021/2022-ўқув йили тест имтиҳонларига ўзининг ўрнига таниши М.Р.ни киритишга урингани аниқланган. Бунинг учун у ўзининг фотосуратини расмий ҳужжат ҳисобланган маълумотнома ва Давлат тест марказининг абитуриент рухсатномасига жойлаштириб, ушбу ҳужжатга расмий тус бериш мақсадида Наманган шаҳар ИИО ФМБ ва ФРБ бошлиғи имзосини сохталаштирган.
М.Р. ушбу сохта ҳужжатлар орқали 13 августда бўлиб ўтган қабул имтиҳонида қатнашиш учун назорат йўлагидан ўтмоқчи бўлганида тўхтатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"
Роналду Мессидан узоқлашмоқда!
Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти
Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди
Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди
ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?
Буюк Британия ва Украина 100 йиллик ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлади