13:11 / 08.09.2021
2 283

Ўзбекистондаги 10 та ОТМ дунёнинг етакчи университетлари рейтингига кириш учун танлаб олинди

Ўзбекистондаги 10 та ОТМ дунёнинг етакчи университетлари рейтингига кириш учун танлаб олинди
Буюк Британиянинг Times Higher Education агентлиги томонидан тузилган дунёнинг етакчи университетлари рўйхатига Ўзбекистоннинг 10 та олий таълим муассасаси киритилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Илк бор рейтингга ­репортер мақомидаги университетлар киритилган бўлиб, улар агентликнинг эътирофига сазовор бўлган таълим муассасалари ичидан танлаб олинган. Бу рўйхатдаги 450 та университет ўринлар бўйича эмас, алифбо тартибида кўрсатилган.

Рўйхатдан Ўзбекистоннинг 10 та олий таълим муассасаси жой олган:
– Ўзбекистон миллий университети;
– Тошкент давлат юридик университети;
– Тошкент молия университети;
– Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти;
– Тошкент тиббиёт академияси;
– Тошкент педиатрия тиббиёт институти;
– Тошкент фармацевтика институти;
– Тошкент давлат иқтисодиёт университети;
– Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети;
– Урганч давлат университети.

Репортер мақомидаги университетлар дунёнинг нуфузли таълим муассасалари рўйхати учун номзод сифатида танлаб олинган. Агентлик уларга яқиндан ёрдам беришга тайёр эканини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистондаги 10 та ОТМ дунёнинг етакчи университетлари рейтингига кириш учун танлаб олинди