15:00 / 08.09.2021
1 541

Гулистонда танишини Россияга фоҳишалик қилишга жўнатмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Гулистонда танишини Россияга фоҳишалик қилишга жўнатмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Гулистонда Сирдарё ДХХ бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида одам савдосининг олди олинди, дея Бош прокуратура департаменти хабар бермоқда.

С.Ў. Россияга ишлаш учун кетган Ф.Н. билан тил бириктириб, Н.ни Россияга фоҳишалик билан шуғулланиш учун жўнатмоқчи бўлган. Н.га Тошкент—Домодедово йўналиши бўйича авиачипта харид қилиб, Тошкент халқаро аэропортига олиб кетаётган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ўтказилмоқда. Ушбу моддага асосан айбланувчига 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гулистонда танишини Россияга фоҳишалик қилишга жўнатмоқчи бўлган шахс қўлга олинди