21:13 / 13.09.2021
2 272

1,3 млрд. сўмлик товарларни ноқонуний олиб кириш режаси фош бўлди

1,3 млрд. сўмлик товарларни ноқонуний олиб кириш режаси фош бўлди
Республикамиз божхоначилари томонидан товар-моддий бойликларнинг юртимиз ҳудудига ноқонуний тарзда олиб кирилишига қарши тизимли кураш олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Чуқурсой” божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш мақсадида турли қинғир режалар асосида юк ҳужжатларида нотўғри маълумотларни кўрсатиш орқали йирик миқдордаги товарларнинг ноқонуний кириб келиш ҳолатига чек қўйишди.

Хориждан божхона постига 2 та юк контейнерида оғирлиги 52 тоннадан зиёд юк ҳужжатларига кўра “пайвандлаш электродлари” дея кўрсатилган товарлар “сариқ” йўлак асосида расмийлаштирилиб, божхона омборига жойлаштирилади.

Аммо кейинги текширувлар натижасида ушбу товарлар орасида божхона юк декларацияси ва юк кузатув ҳужжатларида умуман қайд этилмаган қиймати 1 млрд 387 млн. сўмлик 33,4 тонна бурама михлар борлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур товарларга 475,8 млн.сўм миқдорида божхона тўловлари ҳисобланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият