23:43 / 13.09.2021
2 589

Найранг иш бермади

Найранг иш бермади
Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро Х.Ф. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси Яшнобод туманидаги хонадонлардан бирида тўхтаган вақтида ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автотранспорт воситасининг юкхонасида 9000 қутида хорижда ишлаб чиқарилган турли номдаги Ўзбекистон акциз маркаси билан маркаланмаган тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб мазкур хонадон холислар иштирокида кўздан кечирилганида, бу ерда 5990 қутида турли номдаги хорижда ишлаб чиқарилган, Ўзбекистон акциз маркаси билан маркаланмаган тамаки маҳсулотлари, 900 дона “тропикамид” номли, 950 та капсула “Селофен” номли, 112 та капсулада “Лирика” номли ва 1232 дона капсулада “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳамда хонадондаги транспорт воситасидан тамаки қутиси ичида 0,59 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситаси, 1 дона ангишвонада “гашиш” гиёҳвандлик воситаси қолдиқлари борлиги аниқланди.

Шундай қилиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 277 315 000 сўмлик жами 14 990 қутида тамаки маҳсулотлари шунингдек 196 192 000 сўмлик “тропикамид”, “селофен”, “регапен” ва “лирика” номли кучли таъсир этувчи дори воситаларининг ноқонуний айлануви олди олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Найранг иш бермади