23:23 / 14.09.2021
2 400

Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди (фото)

Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди (фото)
14 сентябрь куни Афғонистоннинг Ҳайратон шаҳрида Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами топширилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Хабарда айтилишича, ун, турли озиқ-овқат маҳсулотлари, бирламчи зарур товарлар, дори-дармонлар, кийим-кечак ва пойабзаллардан иборат мазкур инсонпарварлик ёрдами ўзбек халқининг биродар Афғонистонга кўрсатаётган хайрихоҳлигининг яна бир ифодасига айланди. Ariana News маълумотларига кўра, 1,3 тоннадан иборат мазкур ёрдам бутун мамлакат бўйлаб кам таъминланган афғон оилаларига тарқатилади.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, «Ҳайратон – Мозори Шариф» темир йўли «Ҳайратон» станциясида бўлиб ўтган инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросимида Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, Афғонистон муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид, Балх вилояти губернатори Қудратилло Абу Ҳамза ва бошқа расмийлар иштирок этди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Маросимда сўзга чиққан Афғонистон муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид бутун афғон халқи номидан Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдирди.

«Бутун афғон халқи номидан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга оғир дамларда мамлакатга кўрсатаётган юксак эътибори, қўллаб-қувватлаши ва бирдамлиги учун чуқур миннатдорлигимизни билдирамиз.

Ўзбекистон раҳбари Афғонистон халқига кўмак кўрсатиш чақирувига биринчилардан бўлиб эътибор қаратгани, унинг сиёсатини кўп миллатли халқимиз чинакам инсонпарварлик, биродарлик ва яхши қўшничиликнинг намоёни сифатида баҳолайди», — деган у.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Тадбирда сўзга чиққан Балх вилояти губернатори Қудратилло Абу Ҳамза инсонпарварлик ёрдами ўз вақтида берилибгина қолмай, балки алоҳида эҳтиёж эканлигини, бу эса халқларимиз ўртасида асрлар оша давом этиб келаётган тарихий, маданий ва маънавий алоқаларнинг яна бир исботи эканлигини таъкидлаган.

Унинг сўзларига кўра, бу ёрдам аслида Афғонистонга пандемия оқибатларини бартараф этишга, шунингдек, мамлакатда юзага келиши мумкин бўлган гуманитар ва озиқ-овқат инқирозининг олдини олишга хизмат қилади.

Шундан сўнг «Астрас» ОАЖ қабуллар уйида расмий маросимда ташкил этилди. Мулоқот чоғида Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Афғонистон муваққат ҳукумати расмий вакиллари билан икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, чегараолди савдосини ривожлантириш, Сурхондарё ҳамда Балх вилоятлари ўртасидаги қўшма Ишчи комиссияси фаолиятини давом эттириш масалаларини муҳокама қилди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Вилоят ҳокимлиги томонидан тақдим этилган суратлардан кўриш мумкинки, расмий маросимда томонлар бир-бирига эсталик совғаларини топширди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
«Самимий руҳда кечган мулоқотлар икки мамлакат ўртасидаги яхши қўшничилик, ўзаро манфаатли муносабатлар ва стратегик ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлди», — деб қайд этилган вилоят ҳокимлиги хабарида.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 9 сентябрь куни бўлиб ўтган ЎзЛиДеПнинг Х қурултойида «Қўшни Афғонистон заминида тинчлик ва осойишталикни таъминлашга, жафокаш афғон халқига қўлимиздан келган барча ёрдамни аямаймиз», деб айтганди.

«Афғонистон билан алоқаларимизда дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ички ишларга аралашмаслик тамойилларига содиқ қоламиз», деган эди Президент.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди (фото)