08:30 / 17.09.2021
1 466

ОКМКда соф рений металли олинди

ОКМКда соф рений металли олинди
Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 99,9% соф ҳолда рений металли олинишига эришилди. Бу ҳақда комбинат матбуот хизмати хабар қилди.
Комбинатда келгусида ушбу маҳсулот саноат масштабида ишлаб чиқарилиши кўзда тутилмоқда.

Ушбу металл нефтни қайта ишлаш саноатида, шунингдек, авиасозлик, электротехника соҳаларида деталлар учун асосий элемент сифатида фойдаланилади.

Рений металли
ОКМК ахборот хизмати

Шунингдек, тиббиётда турли оғир хасталикларни даволашда амалга ошириладиган илмий-тадқиқот ишларидаги махсус ускуналарни тайёрлашда қўлланилади. Заргарликда эса ренийдан қимматбаҳо буюмларни безаш учун қоплама сифатида фойдаланилади.

Ядро саноатида эса ушбу металлдан термопаралар тайёрлашда фойдаланилмоқда. Бу реакторда юқори ҳароратни ўлчаш имконини беради.
Жаҳон бозорида 1 гр ренийнинг ўртача нархи 9 доллар атрофида туради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ОКМКда соф рений металли олинди