18:35 / 17.09.2021
1 889

Б.Абдуҳалимов рақиби А.Қодировнинг олий таълимга оид фикрлари «Адолат»ники эканлигини исботлаб берди

Б.Абдуҳалимов рақиби А.Қодировнинг олий таълимга оид фикрлари «Адолат»ники эканлигини исботлаб берди
«Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси, мазкур партиядан Президентликка номзод Б. Абдуҳалимов рақиби А.Қодировнинг олий таълимга оид фикрлари «Адолат»ники эканлигини исботлаб берди.

«Миллий тикланиш» ДП раиси муносабат ва мурожаатлар билан ҳарчанд чиқишлар қилмасин, «Адолат» СДПнинг мазкур сиёсий лидерга нисбатан «кўчирмакаш» деган тасаввурини синдира олмаяпти. Бу партия ўз қарашларига ва танлаган йўлига эгалигига ишонишни хоҳлаяпмиз, аммо вазият борган сари тескари томонга қараб кетмоқда.

Алишер Қодиров навбатдаги чиқишида олий маълумот олиш иштиёқи бўлган ёшларга имконият бериш ғояси билан чиққанида «Хўш, кейинчи?» дея янги фикр эшитиш илинжида диққатимизни қаратдик. У эса кириш имтиҳонларини осонлаштириб, 1–2 йил ичида зўрлар ва зўракиларни ажратиб олишни ва уларга давлат ва бизнес грантларини тақдим этишни таклиф этиб, яна бир бор бизни эски фикримизга, ўша баҳойимизга қайтишга мажбур қилди.

Зотан, сайловолди дастуримда «Олий таълим тизимига рейтинг амалиётини киритамиз ва йил якунлари бўйича энг юқори рейтингга эга бўлган талабаларни грант асосида, рейтинги паст бўла туриб грантда ўқийдиган талабаларни контракт асосида ўқиш учун рўйхатларни қайта кўриб чиқиш тартибини ўрнатамиз» деб таъкидлаб ўтганман. («Адолат» ижтимоий-сиёсий газетаси, 2021 йил, 10 сентябрь, 37-сон. Номзоднинг Қурултойдаги маърузаси).

Демак, Қодиров чиндан ҳам ўзининг таъбири билан айтганда «ҳамфикр»ми ёхуд ташаббус кўрсатишда рақиб партия ғояларини осонликча ўзлаштиришдек осон ва сиёсий лидерга ярашмаган услубни қўллашни афзал кўрадими?

«Олий таълим олиш учун кириш осон, лекин чиқиш қийин тизим бўлиши тарафдориман» дейди Қодиров баралла. Лекин бу гап сайловчилар учун янгилик эмас. Бу ғоя «Адолат»чилар тилидан аллақачон ва кўп бор янграб бўлган. Мисол учун, 2020 йил 24 сентябрь куни, (тасодифни қарангки – ўзингиз депутат этиб сайланган Жиззах вилоятида) «Адолат»нинг ҳудудий Кенгаши томонидан ўтказилган тадбирда олий таълим муассасаларига кириш осон, ўқиш қийин бўлишини таъминловчи тизим жорий этилиши таклиф сифатида билдирилган. Тадбирда фаолларимиз ёшлар талаба бўлгунга қадар эмас, олий маълумот олишгача бўлган вақтда ҳам пухта билим олишга интилиши кераклиги, ўқишга кириш эмас, ўқиш – олий таълим даргоҳларида босқичдан босқичга ўтиш ва битириш мураккаблаштирилиши ташаббуси билан чиқилган. Бу бир мисол холос, партиянинг ушбу ғояси бошқа давраларда ҳам кўп бор тилга олинган.

Хулоса – халқдан. Жамиятда муаммолар кўп, уларни ҳал этиш йўлида барчадан ўзига хос янги ташаббуслар талаб этилиши ортиқча исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир. Ҳар ҳолда, биз шундай ҳисоблаймиз», дейди Б. Абдуҳалимов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Б.Абдуҳалимов рақиби А.Қодировнинг олий таълимга оид фикрлари «Адолат»ники эканлигини исботлаб берди