22:22 / 20.09.2021
2 243

МФЙ ходими ўз ишига қайта тикланди

МФЙ ходими ўз ишига қайта тикланди
Мажубрий ижро бюроси органлари томонидан фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида ишлар тизимли йўлга қўйилган.
Асака туманида истиқомат қилувчи Ш.А. иш жойидан ноқонуний тарзда бўшатиб юборилган эди. Суднинг қарори билан аёл ўз ишига қайта тикланиши белгиланди ва Бюро ходимлари бу масалани ҳал этди.

Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, Мажбурий ижро бюроси Асака туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг жорий йил 23 августдаги даъвогар Ш.А.ни “Барака” МФЙ раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари вазифасига қайта тикланиши бўйича ижро варақаси келиб тушган.

Маълумки, амалдаги меҳнат қонунчилигига асосан, меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ёки ходим ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган ҳолларда, у иш берувчининг ўзи, суд ёки бошқа ваколатли орган томонидан аввалги ишга тикланиши лозимлиги белгилаб қўйилган.

Мазкур талаб асосида иш берувчига Бюро ходимлари томонидан тегишли тартибда талабнома юборилиб, ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Натижада, ходим Ш.А. ўз вазифасига қайта ишга тикланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МФЙ ходими ўз ишига қайта тикланди