22:26 / 20.09.2021
1 283

Беш йиллик алимент пулини бир йўла тўлади

Беш йиллик алимент пулини бир йўла тўлади
Фуқаролик ишлари бўйича Тайлоқ туманлараро судининг қарори билан фуқаро Э.М.дан ундирувчи У.А.нинг бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. Бу ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси Самарқанд туман бўлими томонидан ижро иши юритилган.

Даромади бўлмаган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш нақадар муҳим эканлигини инобатга олган ҳолда Бюронинг шаҳар бўлими ходимлари томонидан тушунтириш ва профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу жумладан, қарздор Э.М. билан ҳам атрофлича суҳбат ва тушунтириш ишлари ўтказилиб, фарзандини моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи экани ётиғи билан тушунтирилди.

Бундай маслаҳат ва суҳбатдан ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота шу куни фарзанди таъминотини ўйлаб, 2026 йилгача ҳисобланиб, алимент учун 49 млн. сўм пулни тўлаб берди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Беш йиллик алимент пулини бир йўла тўлади
[/banner_pushhouse