20:16 / 22.09.2021
3 840

Мудҳиш қотиллик: «Дамас»да хотини ва қизини қабристонга олиб борди

Мудҳиш қотиллик: «Дамас»да хотини ва қизини қабристонга олиб борди
Қашқадарё вилояти Нишон туманида яшовчи вилоят асаб-руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда турувчи шахс хотини ва қизига пичоқ билан тан жароҳати етказди. Оқибатда улар вафот этди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумотига таяниб «Nasafnews» хабар берди.

Маълум бўлишича, 2021 йил 18 сентябрь куни Нишон тумани «Оқолтин» МФЙда яшовчи, 4 нафар фарзанднинг отаси, 2020 йилдан вилоят асаб-руҳий касалликлар диспансерида ҳисобда турувчи У.Х. турмуш ўртоғи Х.Д. ҳамда вояга етмаган қизи Р.М.ни қишлоқ ҳудудида жойлашган қабристонга «Дамас» русумли автомашинада олиб борган.

Турмуш ўртоғига «сен бегона эркаклар билан бирга юрасан, агар бегона эркаклар билан бирга юрмасанг, қасам ич», деб ошхона пичоғи билан вояга етмаган қизи ва турмуш ўртоғига санчиб тан жароҳати етказган. Натижада хотини Х.Д. ва вояга етмаган қизи Р.М. воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат атрофлича ўрганилганда 2020 йил 23 октябрь куни марҳум уй бекаси Х.Д. турмуш ўртоғи У.Х.нинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, Нишон тумани ИИБга ариза берган. Ариза юзасидан туман ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспектори томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган. Ҳолат юзасидан эр У.Х.нинг хатти-ҳаракатлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддасига асосан тўпланган ҳужжатлар Маъмурий судга юборилиб, томонларнинг ўзаро ярашганлиги муносабати билан огоҳлантириш билан тугатилган.

Орадан икки ойга яқин вақт ўтиб, яъни 2021 йил 15 январь куни МФЙ раисининг билдириш хатига асосан Х.Д. турмуш ўртоғи У.Х. билан ўзаро оилавий келишолмай келаётгани боис, профилактика инспектори томонидан 2021 йил 16 январь куни аёлга ҳимоя ордери берилган.

Оилавий низо барҳам топавермагач, эр бўлмиш У.Х. 2020 йил ноябрь ойида ва 2021 йилнинг январь, февраль ва май ойларида вилоят асаб-руҳий касалликлари диспансерига даволаниш учун ётқизилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Мудҳиш қотиллик: «Дамас»да хотини ва қизини қабристонга олиб борди
[/banner_pushhouse